date

Педагог ходимининг иш ҳақлари ундириб берилди

Педагог ходимининг иш ҳақлари ундириб берилди

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари давлатимиз томонидан қонуний ҳимоя қилиб келинмоқда. Конституциямизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнатига яраша иш ҳақи олиш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Бироқ меҳнат муносабатларида иш берувчи томонидан ходим ишлаган даври учун иш ҳақи нотўғри ҳисобланиши ёки умуман иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги ҳоллари тез-тез учраб туради.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Қува тумани бўлими томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида таъминлаш, айниқса, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Фарғона вилоят судининг ижро варақаларига асосан “QTP” DMдан фуқаро И.М фойдасига жами 42,3 млн. сўмлик иш ҳақи ҳамда 7,0 сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари юзасидан Бюронинг Қува тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Мазкур ижро ҳужжати дарҳол ижро қилиниши лозимлиги сабабли, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида иш ҳақи ва маънавий зарар тўлиқ ундирилиши таъминланиб, фуқаро И.М.нинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Бюронинг Қува тумани бўлими 

давлат ижрочиси Ғуломиддин Қодиралиев

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Педагог ходимининг иш ҳақлари ундириб берилди