Россияда барча жараёнлари ҳимояланган маҳаллий SIM-карталар тақдим этилди

Россияда "Beeline" бренди остида "USIM-RF" махсус ҳимояланган SIM-карталар тақдим этилди. Бу карталар "Эра Технологий" компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, маълумотларнинг юқори даражадаги ҳимоясини таъминлайди. Ишлаб чиқариш жараёни Россияда амалга оширилади ва бу маҳаллий маҳсулот киберхавфлар ва санкциялар босимига қарши самарали ечим сифатида кўрилмоқда.
"Beeline" бренди остида фаолият юритувчи "VimpelKom" оператори "USIM-RF" махсус ҳимояланган схемаси бўйича ишлаб чиқарилган хавфсиз SIM-карталарни синовдан ўтказди. Янги ишланма "Эра Технологий" компанияси билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, маълумотларнинг юқори даражадаги ҳимоясини ва хорижий қисмларга қарамликдан халос бўлишни таъминлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари, жумладан, махфий калитларни яратиш ва сақлаш Россия ҳудудида амалга оширилади. "USIM-RF" SIM-карталари соҳа ичида кенгайтирилиши мумкин бўлган очиқ хавфсизлик архитектурасига эга.
Уларни жорий этиш мавжуд тармоқ инфратузилмасини ўзгартиришни талаб қилмайди.
"Beeline" телеком-тармоқларини ҳимоя қилиш йўналиши раҳбари Юрий Сташевский киберхавфлар ва санкциялар босими ортиб бораётган шароитда маҳаллий маҳсулотни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. "Эра Технологий" бош директори Алексей Каукиайнен лойиҳа бозор учун кенгайтириладиган модель сифатида ишлаб чиқилганини қайд этди.






























Изоҳлар 0
…