PSJ мураббийи "Бавария"га қарши жавоб ўйинида учта гол кутмоқда

Париждаги ажойиб ўйиндан сўнг, амалдаги чемпионлар Мюнхенда ҳам худди шундай қизғин учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Луис Энрике бу оқшомнинг ўзига хослигини ажойиб тарзда ифодалади. «Биз ғалабага ҳам, дурангга ҳам, мағлубиятга ҳам лойиқ эдик», — деди PSJ устози "Бавария" устидан қозонилган 5:4 ҳисобидаги ғалабадан сўнг.

Испаниялик мутахассис Мюнхендаги жавоб учрашуви ҳам худди биринчи ўйин каби қизғин ўтишига ишончи комил. «Жавоб ўйини худди биринчиси каби ўтади.
Мен беш дақиқа олдин ёрдамчиларимдан ғалаба учун нечта гол кераклигини сўрадим. Камида учта!» — деди у.
PSJ бунга қодир. Энрике жамоада ўзаро ёрдамга асосланган ўйин услубини шакллантирди.
Усмон Дембеле ҳазиллашиб: «Агар югурмасам, Луис Энрике мени захирага ўтқазиб қўяди», — деди.
«Бу мен мураббий сифатида иштирок этган энг яхши ўйин бўлди. Мен ҳеч қачон бундай интенсивлик ва тезликни кўрмаганман», — дея таъкидлади Энрике Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинидан сўнг.
Жамоа сардори Маркинёс ҳам бу фикрга қўшилди: «Барча футбол мухлислари бу ўйиндан завқ олишди. Майдонда бундай ўйиннинг бир қисми бўлиш ҳақиқий қувонч эди».
Бироқ Энрике 5:2 ҳисобида олдинда бораётган пайтда яхшироқ натижага умид қилганини яширмади. Унинг фикрича, "Бавария" ўз мухлислари қаршисида янада кучлироқ ўйнайди.
«Бизда бир голлик устунлик бор, лекин бу ҳеч нарсани англатмайди. Шунга қарамай, биз у ерга ғалаба қозониш учун борамиз», — деди Витиня.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!