date

"Марсел" клуби Гринвуд учун 43 миллион евро нарх белгилади

"Марсел" клуби Гринвуд учун 43 миллион евро нарх белгилади

Франциянинг "Марсел" клуби ҳужумчи Мейсон Гринвуднинг трансфер нархини эълон қилди. Туриннинг "Ювентус" клуби 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатларни фаоллаштирган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Италия гранди ҳужум чизиғини янгилаш мақсадида Гринвудни асосий мақсад сифатида танлади. Француз клуби футболчи учун камида 43 миллион евро талаб қилмоқда.

Бу нарх ҳужумчининг жорий мавсумдаги 42 ўйинда урган 25 та голи ва 10 та голли узатмасига асосланган.

"Марсел"нинг Гринвудни сотиш қарори жамоанинг молиявий ҳолатига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Агар клуб Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, бюджетдаги камомадни ёпиш учун юлдуз футболчисини сотишга мажбур бўлади.

"Ювентус" трансфер харажатларини камайтириш учун келишувга бошқа футболчиларни қўшишни режалаштирмоқда. Хусусан, Эдон Жегрова варианти кўриб чиқилмоқда.

Икки клуб ўртасидаги муносабатлар ўтган йили Тимоти Веа трансферидан сўнг анча яхшиланган.

Ушбу жараённи "Манчестер Юнайтед" ҳам диққат билан кузатмоқда. Инглиз клуби 2024 йил июл ойида Гринвудни 30 миллион фунтга сотганида, шартномага кейинги трансфердан улуш олиш бандини киритган эди.

Агар трансфер амалга ошса, манчестерликлар ғазнасига катта миқдорда маблағ тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Марсел" клуби Гринвуд учун 43 миллион евро нарх белгилади