Роналдусиз ҳам «Ал-Наср» ғалаба қозонди ва Криштиану муносабат билдирди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Бироқ сардорсиз ҳам «Ал-Наср» ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада «Ал-Наср» гуруҳни беш ўйиндан беш ғалаба билан якунлашга яқинлашди.
Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» биринчи ўрин билан ОФК Чемпионлар Лигаси 2 кейинги босқичига чиққанини ҳақидаги постни улашди ва унга икки эмоджи — олов ҳамда қарсак —ни қўшди.
40 ёшли Криштианунинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг