Ўзбекистон аҳолиси сони маълум қилинди

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига мувофиқ, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси миқдори 38 миллион 382 минг 700 нафарга етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот тақдим этди.
Таъкидланишича, 2026 йил январь–март ойлари давомида туғилишлар сони 191,1 минг нафарни ташкил қилган бўлса, вафот этганлар 43,5 минг нафарни ташкил этди. Шу тариқа табиий ўсиш 147,6 минг кишига тенг бўлган.
Жами аҳоли таркибида аёллар 18 миллион 979 минг нафарни, эркаклар эса 19 миллион 257 минг 700 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, мамлакатга хорижий давлатлардан кўчиб келганлар сони 721 нафарга тенг бўлса, хорижга чиқиб кетганлар 2 277 нафарни ташкил этган. Рўйхатга олинган никоҳлар 42,3 мингтани ташкил қилган бўлса, ажралиш ҳолатлари 12,7 мингтага етган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлиб, 4 миллион 396 минг 800 нафарни ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (4 миллион 239 минг 400 нафар) ва Андижон вилояти (3 миллион 533 минг 900 нафар) жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!