Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 6-турида сафардa “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин тақдирини 78-дақиқада майдон эгалари ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки ғалаба голини урди. Бу натижа “Шанхай Шенхуа” учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко тўплаб, учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг