date

«Реал» Арбелоа масаласида қатъий қарор қабул қилди

«Реал» Арбелоа масаласида қатъий қарор қабул қилди

Алваро Арбелоа бир неча ҳафта аввал «Реал» бош мураббийлигида Хаби Алонсо ўрнини эгаллаганди. Манбаларга кўра, ёзда мадридликлар янада номдор мутахассисни олиб келиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар бор, бироқ бу режалар албатта амалга ошиши шарт эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, «Реал» Арбелоа билан тузилган келишув муддатини амалда чекланмаган, яъни «муддатсиз» кўринишда белгилаган. Клуб бу қарор ҳақида мураббийга аллақачон маълум қилган. Энди Алваронинг келажаги жамоанинг натижаларига бевосита боғлиқ бўлади.

Қайд этилишича, ҳозирча «Реал» раҳбарияти Арбелоанинг футболчилар билан кийиниш хонасидаги муҳитни йўлга қўйгани ва жамоа ичидаги алоқаларни мустаҳкамлаганидан мамнун. Клуб раҳбарлари буни майдондаги ўйин сифатига ҳам бевосита таъсир қилаётган омил деб ҳисобламоқда.

Чоршанба куни «Реал» Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Арбелоа масаласида қатъий қарор қабул қилди