Meta ёшни аниқлаш учун сунъий интеллектни ишга туширди

"Мета" компанияси "Facebook" ва "Instagram" ижтимоий тармоқларида 13 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларни аниқлаш ва уларни ўчириб ташлаш учун сунъий интеллект тизимидан фойдаланишни бошлади. Янги технология фойдаланувчиларнинг суратлари ва видеоларини сканерлаш орқали уларнинг ёшини тахмин қилади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компания баёнотига кўра, сунъий интеллект инсоннинг бўйи ва суяк тузилиши каби визуал белгиларни таҳлил қилади. "Мета" бу жараён юзни таниш технологияси эмаслигини, балки умумий визуал маълумотлар асосида ёшни аниқлаш эканини таъкидламоқда.
Визуал таҳлиллар матнли маълумотлар ва фойдаланувчи ҳаракатлари билан бирлаштирилади.
Агар тизим фойдаланувчини 13 ёшдан кичик деб топса, унинг аккаунти блокланади. Бундай ҳолатда фойдаланувчи ўз ёшини тасдиқлаш жараёнидан ўтиши керак бўлади, акс ҳолда профил бутунлай ўчириб ташланади.
Ҳозирда ушбу тизим танланган мамлакатларда ишламоқда, бироқ келажакда бутун дунё бўйлаб жорий этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, компания Европа Иттифоқининг 27 та давлати ва Бразилияда ўсмирлар учун махсус хавфсиз аккаунтлар тизимини кенгайтирмоқда. Бундай профилларда бегоналардан хабар олиш чекланади ва зарарли шарҳлар автоматик равишда яширилади.
АҚШда эса ушбу технология биринчи марта "Facebook" платформасида ҳам қўлланила бошлан
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!