date

Германиялик олимлар рекорд даражадаги тезликка эга чип яратишди

Германиялик олимлар рекорд даражадаги тезликка эга чип яратишди

Падерборн университети тадқиқотчилари кремний-германий (СиГе) технологияси асосида янги чип ишлаб чиққанликларини эълон қилишди. Ушбу қурилма замонавий электрониканинг муҳим қисми ҳисобланган траcк-анд-ҳолд схемаларида тезлик ва ўтказиш қобилияти бўйича янги рекорд ўрнатди. Чип аналог сигналларни рақамли кўринишга ўтказиш жараёнини ниҳоятда тез амалга оширади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги ишланма ҚАМ модуляциясидан фойдаланган ҳолда битта каналда 500 Гбит/с дан ортиқ маълумотни қайта ишлаш имкониятига эга. Кўп каналли конфигурацияда эса умумий ўтказиш қобилияти 100 Тбит/с дан ошиши мумкин. Бу кўрсаткичлар келажакдаги 6Г алоқа стандартлари, йирик маълумотлар марказлари ва булутли платформалар инфратузилмаси учун жуда муҳимдир.

Кремний-германий технологиясининг танланиши бежиз эмас: у юқори тезликни оммавий ишлаб чиқариш имконияти билан уйғунлаштиради. Бу ёндашув нафақат унумдорликни оширади, балки энергия сарфини ҳам камайтиради. Бу эса сунъий интеллект тизимлари ва маълумотлар узатиш тезлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган булутли хизматлар учун жуда долзарбдир.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, лойиҳанинг энг мураккаб қисми чипни яратиш эмас, балки уни синовдан ўтказиш бўлган. Бундай юқори частоталарда ҳатто энг кичик хатоликлар ҳам сигналда шовқин ва бузилишларга олиб келиши мумкин. Шу боис, натижаларни текшириш учун мураккаб моделлар ва кучли ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Германиялик олимлар рекорд даражадаги тезликка эга чип яратишди