Бавария ёзги трансферлар арафасида: Винсент Компанй янги иқтидорга ишонди

Бавария ёзги трансфер ойнаси учун илк битимини деярли якунлади. Клуб сафида узоқ муддатли келажагини кўраётган ёш ярим ҳимоячи Бара Сапоко Ндиае билан доимий шартнома имзоланиши кутилмоқда. Гамбино Старс Африса академиясидан ижарага олинган 18 ёшли футболчи келаси мавсумда асосий жамоа таркибига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Бош мураббий Винсент Компанй ушбу трансфернинг асосий ташаббускори ҳисобланади. У ёш футболчини Грасшопперс Зурич жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида пайқаб қолган. Ндиае қишдан бошлаб асосий жамоа билан машғулотларда қатнашди ва апрель ўрталарида жароҳатига қарамай, Бундеслигадаги дебютини ўтказди.
Спорт директори Чристопҳ Фреунд ёш футболчининг жамоага тез мослашаётганини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ндиае нафақат майдонда, балки кийиниш хонасида ҳам ўз ўрнини топиб улгурган. Винсент Компанй эса футболчининг тезкорлигига юқори баҳо бериб, унинг машғулотлардаги рекорд натижаларини алоҳида қайд этди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

































Изоҳлар0
…