OpenAI 2027-йилда ўзининг илк смартфонини ишлаб чиқаради

OpenAI компанияси ChatGPT тизимига асосланган ўзининг илк смартфонини 2027 йил бошида оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Таҳлилчи Минг-Чи Kuo маълумотларига кўра, MediaTek Dimensity 9600 процессорининг махсус версиясида ишлайдиган бу қурилма ҲДР технологиясини яхшиловчи ИСП процессори, LPDDR6 хотираси ва UFS 5.0 сақлаш тизими билан жиҳозланади.
OpenAI компанияси ўзининг илк аппарат маҳсулоти — ChatGPT тизимига асосланган смартфонни тақдим этишга тайёрланмоқда. Таҳлилчи Минг-Чи Куо берган маълумотларга кўра, компания лойиҳани жадаллаштирган ва 2027 йил бошида қурилмани оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Theverge.com хабар беради.
Янги смартфон MediaTek Dimensity 9600 процессорининг махсус версиясида ишлайди. Қурилманинг асосий хусусияти тасвир сигналларини қайта ишловчи ИСП процессори бўлиб, у HDR технологиясини сезиларли даражада яхшилайди ва визуал сенсор имкониятларини кенгайтиради.
Техник жиҳатдан смартфон ЛПДДР6 хотираси ва УФС 5.0 сақлаш тизими билан жиҳозланиши кутилмоқда. Шунингдек, унда тил ва тасвир вазифаларини бир вақтда бажаришга мўлжалланган қўшалоқ НПУ архитектураси қўлланилади.
Экспертлар 2027-2028-йиллар давомида ушбу қурилманинг сотув ҳажми 30 миллион донага етишини тахмин қилмоқда. Бу кўрсаткич OpenAI смартфонини бозор улуши бўйича "Samsung" флагманлари даражасига олиб чиқиши мумкин.































Изоҳлар 0
…