date

2030 йилги Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтиши мумкин

2030 йилги Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтиши мумкин

2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал учрашуви Испанияда ўтказилиши мумкин. BBC хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси президенти Рафаэл Лузан маълум қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълумотларга кўра, мундиални Испания, Португалия ва Марокаш биргаликда қабул қилади. Мусобақанинг дастлабки учта учрашуви эса турнирнинг 100 йиллигига бағишлаб Уругвай, Аргентина ва Парагвайда бўлиб ўтади.

Лузан Испания йиллар давомида йирик спорт тадбирларини юқори савияда ташкил этиб келаётганини таъкидлаб, 2030 йилги мундиалда ҳам асосий мезбон сифатида етакчи ролни бажаришини айтган. У финал қайси стадионда ўтказилишини ҳозирча очиқламади.

Аввалроқ Марокаш вакиллари финални Касабланкадаги “Grand Stad Hassan II” аренасида ўтказишни исташларини билдирган эди. Қурилиши 2028 йилга бориб якунланиши режалаштирилаётган ушбу стадион 115 минг томошабинни сиғдириши кутилмоқда. FIFA ҳозирча ҳал қилувчи ўйин қаерда бўлиши бўйича расмий изоҳ бермаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » 2030 йилги Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтиши мумкин