date

Н’Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

Н’Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте Саудия Арабистонидаги бошқа клубга кўчиб ўтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг собиқ юридик бўлими директори Саад Ал Субайнинг маълумотига кўра, жамоа француз таянч ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Битим январ ойи якунига қадар расмийлашиши мумкин.

Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод»га келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда француз футболчиси барча мусобақаларда 25 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 4,5 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Н’Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин