date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» яна очкосиз қолди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» яна очкосиз қолди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилди. Хитой клуби сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди: мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани аниқ ижро этди. Шу тариқа «Шанхай Шенхуа» мазкур турнирдаги кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди.

Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» яна очкосиз қолди