Дембеле Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттириши мумкин

ПСЖнинг франсуз ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши эҳтимоли бор. Sky Sports хабарига кўра, футболчига бўлган қизиқиш ёзги трансфер ойнаси арафасида жиддий тус олмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, саудиялик шайхлар “Олтин тўп” соҳиби бўлган футболчини олиб келиш бўйича иш бошлаган. Келишувнинг тахминий қиймати ҳозирча очиқланмади, шунингдек, Дембелени айнан қайси топ-клуб ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳам маълум эмас.
Аввалроқ Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ парижликлар президенти клубдаги белгиланган маош лимитидан ҳатто жамоанинг энг йирик юлдузи сабаб ҳам ошиб кетмаслигини аниқ билдириб ўтган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли Дембеленинг бозор қиймати 100 миллион еврoни ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!