Жалович Макаров «Галатасарай»га қарши дебютга тайёрлигини айтди

«Кайсериспор» бош мураббийи Радомир Жалович жамоанинг янги футболчиси Денис Макаровнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. Мутахассисдан Суперлига доирасида «Галатасарай»га қарши яқинлашаётган ўйинда Макаров илк бор майдонга тушишга тайёрми, деган савол берилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жаловичнинг сўзларига кўра, россиялик футболчи дебют учрашувини ўтказишга тайёр. Мураббий Макаровнинг старт таркибида бошлаши ёки захирадан майдонга тушиши масаласи ўйин арафасида ҳал бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Денис Макаров «Кайсериспор» сафига Москванинг «Динамо» клубидан келиб қўшилган.
«Галатасарай» — «Кайсериспор» учрашуви якшанба куни, 1-февралда бўлиб ўтади. Беллашув 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирда «Кайсериспор» Туркия чемпионати турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!