date

Н’Голо Канте фаолиятини «Ал-Наср»да давом эттириши мумкин

Н’Голо Канте фаолиятини «Ал-Наср»да давом эттириши мумкин

«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте Саудия Арабистонида клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг собиқ юридик бўлим директори Саад Ал Субайя берган маълумотга кўра, клуб франсуз таянч ярим ҳимоячисини таркибга қўшишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Битим январ ойи якунига қадар расмийлашиши мумкин.

Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод»га келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда франсуз футболчиси Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 25 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг бозор қийматини 4,5 млн евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Н’Голо Канте фаолиятини «Ал-Наср»да давом эттириши мумкин