Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенхуа» яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 6-турида сафардa «Хиросима»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, навбатдаги бор очколарни қўлдан чиқарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада японлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ғалаба голини урди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг