date

Н’Голо Канте «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

Н’Голо Канте «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг собиқ юридик бўлими директори Саад Ал Субай маълумотига кўра, Ар-Риёд клуби француз таянч ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Битим январ ойи якунига қадар расмийлашиши мумкин.

Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод»га келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда француз футболчиси Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 25 учрашув ўтказиб, 2 гол урди ва 1 ассист қайд этди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячини 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Н’Голо Канте «Ал-Наср»га ўтиши мумкин