Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлабки ўйинларда ўзини яхши кўрсатди. Бироқ кейинги ҳафталарда унинг атрофидаги фон кескин ўзгарди: муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маҳаллий муҳокамаларда ди Марияни майдонда тез-тез йиқилиб, фол ишлатишга уриниши ва пеналти “сўраши” мумкинлиги ҳақида эътирозлар кўпайди. Аргентина чемпионатида "Росарио Сентрал" сафида тўп сураётган собиқ "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" футболчисининг ҳаракатлари кўпчилик томонидан кескин танқид қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг