date

Toyota Camry рақобатчиси: Волга К50 седанининг илк суратлари эълон қилинди

Toyota Camry рақобатчиси: Волга К50 седанининг илк суратлари эълон қилинди

Россияда янги бизнес-классдаги Волга К50 седанининг расмий сотувлари жорий йилнинг ёзида бошланиши режалаштирилган. Яқинда Москва кўчаларида ушбу автомобилнинг прототипи пайдо бўлди ва «Автопоток» Telegram-канали унинг илк «жонли» суратларини тақдим этди. Гарчи салон қисми ҳали ошкор этилмаган бўлса-да, қора рангдаги кузов ва орқа қисмдаги қўшалоқ эгзоз қувурлари автомобилга жиддий қиёфа бағишлаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Техник жиҳатдан Волга К50 замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради. Капот остига 2,0 литрли двигател ўрнатилган бўлиб, у 150 ёки 200 от кучига эга икки хил вариантда таклиф этилади. Ҳар иккала двигател ҳам 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан ҳамкорликда ишлайди.

Автомобилнинг ўлчамлари ҳам бизнес-сегмент стандартларига мос келади: узунлиги 4825 мм, ғилдирак базаси эса 2800 мм ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар салон ичида йўловчилар учун етарлича кенгликни таъминлайди.

Янги модел замонавий хавфсизлик ва қулайлик тизимлари билан жиҳозланган. Хусусан, автомобилга адаптив круиз-назорати, калитсиз кириш тизими, автоматик тормозлаш ва йўлакда ушлаб туриш функциялари ўрнатилган. Шунингдек, 2 зонали иқлим назорати, 12 та динамикдан иборат аудио тизим ва қишки пакет опсиялари ҳайдовчи ҳамда йўловчилар учун юқори даражадаги қулайликни кафолатлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Toyota Camry рақобатчиси: Волга К50 седанининг илк суратлари эълон қилинди