Роберт Левандовски Барселонани тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин

Роберт Левандовски Барселона сафидан кетиш арафасида турибди. Полшалик тажрибали ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионати вакили Ал-Ҳилал клубидан тушган жуда катта молиявий таклифни қабул қилишга яқин турибди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
ВП Sportове Фактй хабарига кўра, Ар-Риёд клуби 37 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун йилига 90 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Бу таклиф футболчининг фаолиятидаги энг даромадли шартнома бўлиши кутилмоқда.
Гарчи Ювентус, Милан ва Чикаго Файр каби клублар ҳам футболчига қизиқиш билдирган бўлса-да, Ал-Ҳилал трансфер пойгасида яққол фаворитга айланди. Барселонанинг молиявий қийинчиликлари сабабли, клуб ўзининг энг кўп маош олувчи ўйинчиси билан хайрлашишга тайёр.
Агар трансфер амалга ошса, Левандовски Симоне Инзагҳи бошқарувидаги юлдузли таркибга қўшилади. Жамоа сафида Карим Бензема, Сергеж Милинковик-Савик, Рубен Невес, Калидоу Коулибалй, Тҳео Ҳернандез ва Дарвин Нунез каби номлар тўп суради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!