date

Samsung Galaxy S24 фойдаланувчи қўлида портлаб кетди

Samsung Galaxy S24 фойдаланувчи қўлида портлаб кетди

Жанубий Кореялик фойдаланувчи Reddit форумида Samsung Galaxy S24 смартфони интернетдан фойдаланаётган вақтда тўсатдан қизиб кетиб, тутаб, сўнгра портлагани ҳақида хабар берди. Ҳодиса 2026-йил 11-май куни юз берган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Фойдаланувчининг сўзларига кўра, қурилма қувватланмаётган бўлган ва ҳеч қандай ташқи шикастланиш ёки таъмирлаш ишларига дуч келмаган. Смартфон аввал шишиб, кейин пастки қисми катта шовқин билан очилиб кетган. Портлаш натижасида қурилма эгасининг ияк қисмига урилиб, ерга тушган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар литий-ионли аккумулятор ёнғини белгиларини қайд этишган. Жабрланувчи енгил куйиш жароҳатлари олган ва тутун билан нафас олгани сабабли соғлиғида муаммолар сезган.

Samsung компанияси маҳаллий сервис маркази орқали фойдаланувчи билан боғланиб, қурилмани ички текширув учун олиб кетиш истагини билдирган. Жабрланувчи компенсация талаб қилмаётганини, фақат ушбу носозликнинг аниқ сабабини билишни истаётганини таъкидламоқда.

Ҳозирча ёнғин сабаблари номаълум. Samsung мутахассислари бу ҳолат аккумулятордаги нуқсон ёки бошқа техник носозлик билан боғлиқми, шуни аниқлашлари керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S24 фойдаланувчи қўлида портлаб кетди