date

Анчелотти ЖЧ-2026 учун Бразилиянинг 11 футболчисини айтди

Анчелотти ЖЧ-2026 учун Бразилиянинг 11 футболчисини айтди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги жаҳон чемпионати учун якуний рўйхатдан жой олиши аниқ бўлган 11 нафар футболчи номини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ESPN хабарига кўра, кафолатланганлар қаторидан дарвозабон Алисон Бекер, ҳимоячилар Маркиньос ва Габриэл, шунингдек ярим ҳимоядан Каземиро ҳамда Бруно Гимараес бор. Ҳужум чизиғида эса Винисиус Жуниор, Эстевао, Рафинья, Родриго, Габриэл Мартинелли ва Матеус Куньянинг номи тилга олинди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Мусобақа учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида қабул қилинади.

Амалдаги чемпион — Аргентина терма жамоаси. У аввалги мундиал финалида Францияни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти ЖЧ-2026 учун Бразилиянинг 11 футболчисини айтди