"Челси"даги инқироз хавфи Палмер ва етакчиларни кетказиши мумкин

Спорт1 дақиқа ўқиш393
"Челси"даги инқироз хавфи Палмер ва етакчиларни кетказиши мумкин

“Челси” мухлислари орасида жамоанинг барқарор бўлмаган ўйини ва натижалардаги тушкунлик сабабли келаси ёзда бир қатор асосий футболчилар клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хавотир кучаймоқда. Шу билан бирга, Англиянинг етакчи клублари ҳам “аристократлар” таркибидаги етакчиларга аллақачон кўз тиккан.

Маълумотларга кўра, агар “Челси” Европа Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаса, жамоани бир неча муҳим ўйинчилар тарк этиши эҳтимоли юқори. Улар орасида Энцо Фернандес, Мойзес Кайседо ва Марк Кукурелья каби футболчилар бор, бу рўйхат янада кенгайиши мумкин.

Журналист Саймон Филлипс маълум қилишича, ҳатто Коул Палмер ҳам клубдаги вазиятни диққат билан кузатмоқда ва кетиш имкониятини инобатга оляпти. Бироқ у “Челси” унинг трансфер қийматини сунъий равишда ошириб юбориши мумкинлигидан хавотирда.

Филлипснинг қўшимча қилишича, “Арсенал” Англия терма жамоаси аъзоси Палмерга жиддий қизиқиш билдирган. Лондонликлар уни Кай Хаверц ўрнини тўлдириши мумкин бўлган асосий вариант сифатида кўрмоқда.

Маълумотларга кўра, “Арсенал” ёзги трансфер ойнасида таркибда катта ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Мартин Эдегор, Кай Хаверц, Итан Нванери ва Микель Мерино келажаги ноаниқ бўлиб турган бир пайтда, клубга “10-рақам” позициясида ўйнай оладиган суперюлдуз зарур.

Айнан шу нуқтада Коул Палмер “Арсенал”нинг асосий трансфер нишонига айланган. Жамоа уни яримҳужум чизиғида етакчи фигура сифатида кўрмоқда ва унинг келиши билан ўйин услубини кучайтиришни мақсад қилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Туркиядаги капалаклар боғида ноодатий рангдаги капалак намойиш этилмоқда
  2. Жамият
    Хитойлик жуфтлик учун фарзанд дунёга келтирган ўзбекистонлик суррогат она вафот этди
  3. Дунё
    Хитойда робот-итлар учун 1 000 даража иссиқликка чидамли ҳимоя кийими яратилди (видео)
  4. Дунё
    Ғазода уруш сабаб бошпанасиз қолган жуфтлик мактаб ҳовлисидаги чодирда турмуш қурди
  5. Дунё
    Юзлаб личинкалар улкан илонга ўхшаш занжир ҳосил қилиб, биргаликда ҳаракатланди
  6. Жамият
    Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди
  7. Жамият
    Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди
  8. Жамият
    Балиқчида савдо дўконининг шифт ва томи ёниб кетди
  9. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  10. Жамият
    Отнинг тақдири ҳал бўлди: у аввалги эгасига қайтарилди (видео)