date

The Athletic рейтингида Мессини тарихдаги энг зўр деб топишди

The Athletic рейтингида Мессини тарихдаги энг зўр деб топишди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic нашри тузган футбол тарихидаги 100 энг кучли ўйинчи рўйхати кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рейтингнинг илк ўнлигидан Лионел Месси етакчилик қилган. Ундан кейинги ўринларда Диего Марадона ва Пелени кўриш мумкин. Шунингдек, топ-10 рўйхатига Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франц Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ҳамда Мишель Платини киритилган.

Бундай рўйхатларни мутлақо холис тузиш қийин экани таъкидланмоқда. Reddit'даги изоҳларда футбол мухлислари ўртасида қизғин баҳслар авж олди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони Пеле нега фақат учинчи поғонадан жой олганини кескин савол остига қўйди.

Қайд этилишича, дарвозабонлар орасида афсона саналадиган Лев Яшин мазкур рейтингда 18-ўринга қўйилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic рейтингида Мессини тарихдаги энг зўр деб топишди