Пеллегрини: «Атлетико»га қарши бўш ҳудуд қолдирмадик

«Бетис» бош мураббийи Мануэл Пеллегрини Ла Лиганинг 23-турида Мадриднинг «Атлетико»сини 1:0 ҳисобида енгганидан сўнг ўйинни таҳлил қилди. Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни жамоаси Испания Кубогида айни рақибга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пеллегринининг айтишича, бу сафар «Бетис» анча тартибли ва юқори интенсивликда ҳаракат қилиб, «Атлетико» футболчиларига аввалги учрашувдагидек эркин ҳудуд бермаган. Мутахассис, олдинги ўйинларда ҳимояда кўзга ташланган муаммолар бугун бартараф этилганини ҳам таъкидлади.
Ушбу ғалабадан кейин «Бетис» 38 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Атлетико» эса 45 очко билан 3-поғонада қолмоқда. Диего Симеоне шогирдлари учун бу мағлубият жорий Ла Лига мавсумида ўз майдонидаги илк ютқазиш бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!