«Интер» «Сассуоло»га қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Италия А Сериясининг 24-тури доирасида якшанба оқшомида «Сассуоло» ва «Интер» ўзаро тўқнаш келади. Миланликлар бош мураббийи Кристиан Киву учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчиларни маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Майдонга илк дақиқалардан бошлаб қуйидагилар тушади: Зоммер, Биссйекк, Аканджи, Бастони, Димарко, Энрике, Сучич, Зелински, Мхитарян, Тюрам, Лаутаро Мартинес.
«Сассуоло» – «Интер» учрашуви 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин тафсилотларини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.
Ҳозирда «Интер» Италия чемпионати жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Милан» қўшниларидан беш очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг