date

Саудия журналисти Роналду олдида тиз чўкмаймиз деди

Саудия журналисти Роналду олдида тиз чўкмаймиз деди

Криштиану Роналду «Ал-Наср»нинг бир қатор ўйинларини бойкот қилаётгани айтиламоқда. Манбаларга кўра, футболчи клуб бошқарувидаги қарорлар ва иш услубидан норози. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазиятга Саудия Арабистонидаги таниқли телебошловчи Валид ал-Фараж ҳам муносабат билдирди. У лига низоми ва мамлакат спорт тизими «қизил чизиқ» эканини таъкидлаб, жаҳон юлдузи мақоми ҳеч кимга қоидаларни бузиш ҳуқуқини бермаслигини қайд этди.

«Саудия чемпионати ҳар қандай футболчидан устун. Роналду регламентни ҳурмат қилиши ва қонунларга амал қилиши керак. Биз Роналду олдида тиз чўкмаймиз. Нимани хоҳлайсиз, уни ялиниб қолишимизни? Мамлакатимиз ва лигамиз ҳаммадан устун», — дея ал-Фаражнинг сўзларини NewsRoom келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Роналду билан «Ал-Наср» ўртасидаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия журналисти Роналду олдида тиз чўкмаймиз деди