Гвардиола «Арсенал» билан чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 25-турида «Ливерпул» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин чемпионлик учун кураш борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Шаҳарликлар» «Энфилд»да ўйин давомида ҳисобда ортда қолганига қарамай камбек қайд этди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Арсенал» билан орадаги фарқни олти очкогача қисқартирди.
Гвардиола таъкидлашича, жамоа учун энг муҳим вазифа — «Арсенал»ни доимий босимда ушлаб туриш ва пойгада қолиш. Мутахассис рақибда имконият бўлса, хатолардан фойдаланишга ҳаракат қилишларини ҳам қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Микел Артета жамоаси ўз уйида «Сандерленд»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Кейинги турда «канонирлар» сафардa «Брентфорд»га қарши майдонга тушади, «Манчестер Сити» эса ўз майдонида «Фулҳем»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!