Роналду билан вазият «Ал-Наср» мураббийининг келажагига таъсир қилиши мумкин

Криштиану Роналду атрофидаги ҳолат «Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезушнинг клубдаги келажагига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик мутахассис «Ал-Наср» билан шартнома имзолашга кўп жиҳатдан ўзининг машҳур юртдоши борлиги сабаб рози бўлгани айтиламоқда. 41 ёшли ҳужумчи жамоа ўйинларини бойкот қилишда давом этмоқда, ёзда эса клубни тарк этиши эҳтимоли бор. Al Nassr Zone саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Жезуш Роналду масаласи ҳал бўлмагунча «Ал-Наср» билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқчи эмас. 71 ёшли мураббийнинг амалдаги келишуви мавсум якунида тугайди.
Жорже Жезуш «Ал-Наср»даги ишини 2025 йил июлида бошлаган. Ундан аввал у икки йил давомида «Ал-Ҳилол»ни бошқарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!