Арсенал Англия чемпиони: Титул тақдирини ҳал қилган муҳим паллалар

Англия Премер-лигасида чемпионлик пойгаси ўз якунига етди. Арсенал ва Манчестер Сити ўртасидаги муросасиз кураш мавсумнинг иккинчи ярмида кескин тус олган бўлса-да, якунда Микел Артета шогирдлари 22 йиллик танаффусдан сўнг чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Сўнгги уч мавсумда иккинчи ўрин билан кифояланган Арсенал бу сафар барқарорлик кўрсатди. Гарчи мавсум сўнгида жамоанинг имкониятларига нисбатан шубҳалар пайдо бўлган бўлса-да, апрель ойидан буён қайд этилган кетма-кет тўртта ғалаба Лондон клубига олтин медалларни тақдим этди. Манчестер Сити эса 19-май куни Борнмут билан дуранг ўйнаб, чемпионлик имкониятини бой берди.
Мавсумнинг энг муҳим паллаларидан бири сентябрь ойида Эмиратес стадионида кечган баҳс бўлди. Эрлинг Холанд ҳисобни очган бўлса-да, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Габриел Мартинелли томонидан киритилган гол Арсеналга қимматли бир очкони келтирди ва Манчестер Сити учун чемпионлик йўлида жиддий тўсиққа айланди.
Шунингдек, Ливерпулнинг Кристал Пеласдан учралган мағлубияти ҳам пойга манзарасини ўзгартириб юборди. Арсенал ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, турнир жадвалида ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди ва якунда Англия тахтини эгаллашга муваффақ бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!