date

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг "Кайсериспор" клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Текширувлар давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмида жойлашган мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ҳамда шиш аниқлангани маълум қилинди. Ҳозирда Макаров даволанишни давом эттирмоқда.

Макаров "Кайсериспор" сафидаги илк ўйинини 3 февраль куни "Галатасарай"га қарши учрашувда ўтказганди. Беллашув 0:4 ҳисобида якунланган, унинг жамоаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячи Москванинг "Динамо" клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди