date

ЕИ Ўзбекистон компанияларига санкция қўллади

ЕИ Ўзбекистон компанияларига санкция қўллади

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда фаолият юритаётган икки йирик корхонага нисбатан санкциялар жорий қилди. Гап пахта целлюлозаси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Раw Материалс Cеллулосе ҳамда Фарғона кимё заводи ҳақида кетмоқда. Фарғона кимё заводини Рустам Мўминов назорат қилади.

Маълумотларга кўра, мазкур корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулот Россиядаги "Перм", "Қозон" ва "Тамбов" порох тайёрлайдиган заводларга етказиб берилган. Ушбу хомашё эса кейинчалик ҳарбий мақсадларда қўлланилиб, тайёрланган порох Россия армияси ихтиёрига юборилгани айтилмоқда.

Европа Иттифоқи расмийлари бу ҳолатни жиддий қоидабузарлик сифатида баҳолаб, чеклов чораларини қўллашга қарор қилган. Санкциялар доирасида компанияларнинг Европа бозорига кириши чекланиши, молиявий операциялари назоратга олиниши ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари қисқартирилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » ЕИ Ўзбекистон компанияларига санкция қўллади