Александр Глеб «Арсенал»га Чемпионлар лигасида омад тилади

Беларуслик собиқ футболчи Александр Глеб «Арсенал»нинг жорий Чемпионлар лигаси мавсумидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, «канонирлар» турнирнинг умумий босқичини жуда юқори савияда ўтказди. Шунга қарамай, Глеб ҳозирча мусобақа учун битта аниқ фаворитни ажратиш қийинлигини таъкидлади.
«Ҳаммаси 1/8 финал иштирокчилари тўлиқ маълум бўлгач, янада равшанлашади. Лекин албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаса финалгача борса, бундан хурсанд бўламан», — деди Глеб «RB Sport»га.
Шунингдек, Глеб финалда икки ҳужумкор, ўйинни ўзи бошқаришга интиладиган жамоани кўришни исташини қўшимча қилди.
Маълумот учун, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг умумий босқичини биринчи ўринда якунлади ва саккизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. «Канонирлар» янги форматда бундай натижага эришган илк жамоа бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!