«Интер» мураббийи Киву скудетто пойгаси ҳақида кескин фикр билдирди

Миланнинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву А Сериядаги чемпионлик пойгаси борасида ўз позициясини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни «нерадзуррилар» сафарда «Сассуоло»ни йирик ҳисобда тор-мор этди — 5:0. Шу натижадан сўнг «Интер» иккинчи ўриндаги «Милан»дан фарқни саккиз очкогача оширди, «россонерилар»нинг эса битта ўйини захирада қолмоқда.
Учрашувдан кейин журналистлар Кивудан скудетто учун курашдаги имкониятларни сўраганида, румин мутахассиси кутилмаган жавоб қайтарди.
«Ҳозирча — нол фоиз. Олдинда яна жуда кўп ўйин бор, жуда кўп очколар ўйналади. Фақат бизгина катта мақсад қўймаяпмиз. Олдинда оғир меҳнат турибди», — деди Киву DAZN’га берган интервьюсида.
Кейинги шанба, 14-февраль куни «Интер» А Сериянинг 25-тури доирасида ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!