“Жасорат” медали соҳиби Озода Нурсаидова билан учрашди

Санкт-Петербургда 7 ёшли болани қутқариш чоғида ўз ҳаётини хавф остига қўйган ўзбекистонлик Хайрулла Ибодуллаевнинг жасорати юксак давлат мукофоти билан тақдирланди. Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, у “Жасорат” медали билан муносиб тақдирланди.
Маълум бўлишича, Ибодуллаевнинг бу қаҳрамонлиги кенг жамоатчилик томонидан катта ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлган. Унинг инсонпарварлик ва фидойилик намунаси ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.
Ибодуллаев Instagram саҳифаси орқали хонанда Озода Нурсаидованинг концертида қатнашгани ва санъаткор билан самимий учрашув ўтказганини маълум қилди. У ўз постида: “Озода Нурсаидова концертида Озода опа билан самимий учрашув бўлиб ўтди”, дея ёзиб қолдирган.
Мазкур учрашув акс этган видео ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчиларнинг илиқ муносабатига сабаб бўлмоқда. Кўплаб мухлислар қаҳрамоннинг жасорати ва оддий ҳаётдаги самимий ҳолатларини алоҳида эътироф этишмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!