date

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг “Кайсериспор” клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқлангани қайд этилди. Ҳозирда Макаров даволанишни давом эттирмоқда.

Макаров “Кайсериспор” сафидаги илк ўйинини 3 февраль куни “Галатасарай”га қарши баҳсда ўтказди ва учрашув 0:4 ҳисобида якунланди. Жамоа турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ҳамда лигада қолиш учун кураш олиб боряпти. Футболчи бундан аввал Москванинг “Динамо” клубида ўйнаган ва у ердан эркин агент сифатида кетганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди