date

«Ан-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, бойкотни тўхтатди

«Ан-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, бойкотни тўхтатди

Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Португалиялик юлдуз дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

A Bola хабарига кўра, Роналдунинг босими фонида «Ан-Наср» раҳбарияти икки муҳим талабни бажарди. Биринчидан, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Иккинчидан, Роналдуга яқин бўлган спорт бўлими вакиллари — Жозе Семеду ва Симау Континью — ўз ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ ушбу икки функционер қишки трансфер кампанияси жараёнида муҳим роль ўйнай олмаганди.

«Ан-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, бойкотни тўхтатди