date

The Athletic тузган рўйхатда Месси тарихдаги энг зўр футболчи

The Athletic тузган рўйхатда Месси тарихдаги энг зўр футболчи

Ижтимоий тармоқларда The Athletic нашри тузган тарихдаги 100 нафар энг кучли футболчи рейтинги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рўйхатнинг илк ўнталиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Алфредо ди Стефано, Франц Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.

Бундай рейтингларни мутлақо холис тузиш қийинлиги таъкидланмоқда. Reddit'даги изоҳларда футбол мухлислари ўртасида қизғин баҳслар авж олди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи ўринга қўйилганидан норози.

Шунингдек, афсонавий дарвозабон Лев Яшин ушбу рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic тузган рўйхатда Месси тарихдаги энг зўр футболчи