date

Ов вақтида фожиа: америкалик миллионерни филлар босиб ўлдирди

Ов вақтида фожиа: америкалик миллионерни филлар босиб ўлдирди

Африканинг Габон ҳудудида ов жараёнида 75 ёшли америкалик миллионер Эрни Дозио филлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mail газетаси хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, тадбиркор тропик ўрмон ичида тажрибали овчи ҳамроҳлигида бўлган. Улар кутилмаган ҳолда ёнида боласи бор бешта урғочи филлар тўдасига дуч келган.

Ёввойи ҳайвонлар инсонларни хавф деб баҳолаб, дарҳол ҳужумга ўтган. Дозионинг шериги йиқилиб, жиддий жароҳат олган ва қуролини тушириб юборган. Миллионернинг ўзи эса ов милтиғи билан қуролланган бўлса-да, ўзини ҳимоя қилишга улгурмаган ва филлар томонидан босиб ўлдирилган.

Айни пайтда марҳумнинг жасадини Калифорнияга қайтариш масаласи билан АҚШнинг Габондаги элчихонаси шуғулланмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, филлар одатда инсонларга камдан-кам ҳолларда ҳужум қилади. Бироқ бундай воқеалар асосан зич ўрмонларда кутилмаган тўқнашув пайтида, айниқса тўдада болалари бўлганида содир бўлади.

Шу билан бирга, Associated Press 18 апрель куни Аляскада АҚШнинг икки нафар ҳарбийси машғулот полигонида айиқ билан тўқнашиб, жароҳат олганини хабар қилганди. Қайд этилишича, 16 апрель куни ўқув машғулотлари давомида аскарларга айиқ ҳужум қилган. Улар ўзларини ҳимоя қилиш учун қалампир спрейидан фойдаланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ов вақтида фожиа: америкалик миллионерни филлар босиб ўлдирди