date

The Athletic тарихдаги энг зўр футболчилар рейтинги эълон қилди

The Athletic тарихдаги энг зўр футболчилар рейтинги эълон қилди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган тарихдаги 100 нафар энг кучли футболчи рўйхати кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рейтингнинг илк ўнталиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Алфредо ди Стефано, Франц Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.

Бундай рўйхатни мутлақо холис тузиш қийин экани таъкидланмоқда. Reddit’даги изоҳларда футбол ишқибозлари ўртасида қизғин баҳслар авж олди, айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеленинг фақат учинчи ўринга қўйилганидан норози.

Қайд этиш жоиз, дарвозабонлар орасида афсона саналадиган Лев Яшин ушбу рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic тарихдаги энг зўр футболчилар рейтинги эълон қилди