date

"Арсенал" клуби 2026-27 йилги мавсум учун янги либослар дизайнини тасдиқлади

"Арсенал" клуби 2026-27 йилги мавсум учун янги либослар дизайнини тасдиқлади

Лондоннинг "Арсенал" клуби 2026-27 йилги мавсум учун мўлжалланган янги либослар дизайни ва нархлари бўйича дастлабки маълумотларни очиқлади. Гарчи клуб ва "Adidas" компанияси ҳозирча расмий баёнот бермаган бўлса-да, тарқалган маълумотларга кўра, асосий либос анъанавий қизил рангда қолиб, енг ва ёқа қисмларида чақмоқсимон нақшлар пайдо бўлади. Асосий тўпламнинг май ойи охирида сотувга чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Меҳмон учрашувлари учун мўлжалланган либос 1990 йиллар бошидаги машҳур дизайндан илҳомланган ҳолда тайёрланади. Унда тўқ кўк ранг асосий фон бўлиб, сариқ ва қизил деталлар билан бойитилади. Шунингдек, ушбу либосда клубнинг тўлиқ логотипи ўрнига соддалаштирилган тўп рамзи сақлаб қолиниши ва ретро услубдаги бренд белгиси қайтиши кутилмоқда. Ушбу тўплам июл ёки август ойларида, 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг тақдим этилади.

Учинчи либос эса оч сариқ рангда бўлиб, кўк рангли логотиплар билан безатилади. Бу дизайн клубнинг 2021-22 йилги мавсумдаги муваффақиятли либосини ёдга солади. Нархларга келсак, мухлислар учун мўлжалланган нусхалар 80 фунт стерлинг, футболчилар киядиган профессионал вариантлар эса 120 фунт стерлинг атрофида баҳоланиши тахмин қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Арсенал" клуби 2026-27 йилги мавсум учун янги либослар дизайнини тасдиқлади