date

Уваров Россиянинг Европадаги эҳтимолий рақибини айтди

Уваров Россиянинг Европадаги эҳтимолий рақибини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров яқин йилларда Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди. Ҳозирда Уваров Тел-Авивнинг “Маккаби” клуби ёшлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг фикрича, бу ўйинни ташкил этишга жиддий тўсиқлар йўқ. Уваров Metaratings нашрига берган изоҳида, агар Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия ва Исроил терма жамоалари баҳсини кўришимиз мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, Уваров Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги муносабатлар жуда яхши эканини қайд этди.

Россия терма жамоаси санкциялар шароитида фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказа олади. Март ойидаги йиғин учун рақиблар ҳозирча эълон қилинмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уваров Россиянинг Европадаги эҳтимолий рақибини айтди