Россиянинг Ил-114-300 минтақавий самолёти сертификациядан ўтиш арафасида
Бирлашган авиация корпорацияси (ОАК) яқин вақт ичида Ил-114-300 минтақавий самолёти учун сертификат олишни кутмоқда. Бу ҳақда корпорация раҳбари Вадим Бадеха маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, лайнернинг сертификация синовлари аллақачон якунланган ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни якуний босқичда турибди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бадеха, шунингдек, Ту-214 ва Ил-114-300 самолётлари синовлари муваффақиятли ўтганини таъкидлади. Айни вақтда СЖ-100 ва MS-21 лойиҳалари бўйича ҳам сертификация синовлари давом этмоқда. ОАК мутахассислари ушбу дастурларнинг боришини ижобий баҳоламоқда ва ишлар белгиланган график асосида олиб борилаётганини қайд этишди.
Ил-114-300 — бу Ростех корхоналари томонидан Ил компанияси ва ОАК кўмагида яратилган турбовинтли самолётнинг модернизация қилинган версиясидир. Ушбу ҳаво кемаси минтақавий йўловчи ташиш хизматлари учун махсус ишлаб чиқилган.
СЖ-100 лойиҳаси Супержет 100 самолётининг импорт ўрнини босувчи янги русча версияси ҳисобланади. MS-21 эса келажакда Boeing 737 ва Airбус А320 самолётларини алмаштириши кўзда тутилган ўрта масофали йўловчи лайнеридир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!