The Athletic талқинида тарихнинг энг зўр футболчиси аниқланди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic нашри тузган тарихдаги 100 нафар энг кучли футболчи рейтинги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рўйхатнинг кучли ўнлиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Алфредо Ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишель Платини.
Бундай рейтингларни мутлақ холис тузиш қийин экани таъкидланмоқда. Redditдаги футбол мухлислари изоҳларда қизғин баҳсга киришиб, айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи ўринга қўйилганидан норози бўлди.
Шунингдек, дарвозабонлар орасида афсонага айланган Лев Яшин мазкур рейтингда 18-поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг