Шевченко Украина терма жамоаси мураббийи борасида қарор айтди

Украина футбол ассосиaцияси раҳбари, собиқ «Милан» ва «Челси» ҳужумчиси Андрей Шевченко терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шевченко УАФ матбуот хизмати орқали Ребровни алмаштириш масаласи кун тартибида эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Сергей Станиславович ишини хотиржам давом эттириши мумкин.
Сергей Ребров Украина терма жамоасини 2023 йилдан буён бошқариб келмоқда.
«Сариқ-кўклар» 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Украина терма жамоасининг илк рақиби Швеция бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг