Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунига етди. Энди навбат плей-офф ўйинларига: 16 жамоа қўшимча стык раундда куч синашиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани тақсимлайди. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга муддатидан аввал йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни оммага кўрсатди. У қорамтир рангларда ишланган бўлиб, оқ юлдузлар билан безатилган. Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
2025/2026 йилги мавсум финали Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи учрашув 30 май, шанба куни ўтказилади.
Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, рақибига имконият қолдирмаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!