date

Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

"Анталяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги жамоасида қандай аҳволда экани бўйича саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг қисқа интервьюси "FNL s Ilovym" телеграм-каналида эълон қилинган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у "Ҳаммаси яхши, раҳмат" дея жавоб берди. Туркиядаги шароитлар ҳам кўнгилдагидекми, деган саволга эса табассум билан "Ҳаммаси жойида" деди.

Эслатиб ўтамиз, Жикия "Анталяспор" сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.

Ҳозирда "Анталяспор" Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13-февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди